Снос қилинган ер участкаси учун компенсация бериладими?-Ҳа.
Ер участкаларини компенсация эвазига жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйиш тартиб-таомиллари тўғрисидаги қонуннинг 23-моддасига кўра,
бошқа компенсация қилинадиган объектлар билан бир қаторда, олиб қўйилган ер участкасига бўлган ҳуқуқнинг бозор қиймати ҳам албатта компенсация қилинади. Бироқ, одатда ҳуқуқ эгалари снос қилинаётган объект юзасидан келишувга эришиш ҳолатлари ҳам учрайди. Бундай келишувда компенсациянинг шартлари, турлари ва миқдори ҳақида шартлар мавжуд бўлади. Шу боисдан, тарафлар ўртасида
келишув бўладими ёки к
омпенсация ундирилиши масаласини аниқлаб олиш лозим.
Суд амалиётидан мисол!
Фуқаро дўкони бузилганлиги сабабли компенсация ундириш ҳақида судга мурожаат қилади. Суднинг қарори билан дўкон учун компенсация ундирилади. Бироқ, орадан 5-6 йил ўтгач, фуқаро яна компенсация ундириш юзасидан судга мурожаат қилади. Илгари бу борада суднинг қарори мавжуд бўлгани сабабли ушбу талаб рад этилиши табиий. ФПК 194-моддасига мувофиқ, судларнинг айни бир тарафлар ўртасидаги, айни бир предмет тўғрисидаги ва айни бир асослар бўйича низо юзасидан қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори бўлганда аризани қабул қилиш рад қилинади.
Сносга учраган ер участкасига компенсация ундириш учун нима қилиш керак?
-Судга даъво ариза билан мурожаат қилиш зарур. Бунда олиб қўйилган ер участкасига бўлган ҳуқуқнинг
бозор қиймати тегишли баҳоловчи ташкилот томонидан баҳоланган бўлиши лозим. Зарур бўлган ҳолда, баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботнинг ишончлилигини текшириш учун мазкур ҳисобот қонунчиликда белгиланган тартибда бошқа баҳоловчи ташкилот томонидан шартнома асосида экспертизадан ўтказилиши мумкин. Шу боисдан, одатда суд қайтадан
баҳолаш экспертизасини ўтказишни талаб қилиши мумкин.
➡️
@prof_mekhmonov